Анжанликлар чақалоқни хам
Сизлашади анжанчасига
Нондай ширин юмшоқликни билан
Сўзлашади анжанчасига
Ота мерос анжирли боғлар
Охланган уй тандир ўчоқлар
Шахрихонлик тақинчоқлар
Юришади анжанчасига
Хар гўзарда битта чойхона
Отамлашар нухта чойхона
Асакада шундай чойхона
Чойлашади анжанчасига
Анжанликлар фели шунақа
Мехмон овоз эли шунақа
Африкалик Парижликни хам
Ошна дейди анжанчасига