Оҳ, дарддан кўз ёшим юзларим ювар,
Есласам вужудим бўлади ҳалак.
Ҳижрон қувончимни аёвсиз қувар,
Жоним, айрилиққа чидолмас юрак.
Ҳижрон қувончимни аёвсиз қувар,
Жоним, айрилиққа чидолмас юрак.
Жоним, жоним, чидолмас юрак. {x2
Нечун, дея берилган саволлар бисёр,
Дейман: висолингдан менга ўзга не керак?
Мен-ку, куйиб бўлдим, сен бўл бахтиёр,
Жоним, айрилиққа чидолмас юрак.
Мен-ку, куйиб бўлдим, сен бўл бахтиёр,
Жоним, айрилиққа чидолмас юрак.
Жоним, жоним, чидолмас юрак. {х2}
Дардим кўп аммо, сен ундан бегона,
Ҳасратим тингласа, йиғлайди фалак.
Дунёда севганим сенсан ягона,
Жоним, айрилиққа чидолмас юрак.
Дунёда севганим сенсан ягона,
Жоним, айрилиққа чидолмас юрак.
Жоним, жоним, чидолмас юрак. {х3}
Мм-мм, чидолмас юрак.